Ўзбек-қозоқ чегарасида “Сирдарё” ва “Целинный” НЎП ташкил этилади
Тошкент. 14 феврал. ЎзТАГ – Ўзбек-қозоқ чегарасида “Сирдарё” ва “Целинный” назорат-ўтиш пунктлари (НЎП) ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Қозоқ-ўзбек чегарасидаги товар оқимнинг кўпайиши ва Ўзбекистон билан ҳукуматлараро шартномаларга доир келишувни бажариш муносабати билан божхона хизмати уч постда куну-тун ишлаш режимига ўтказилади”, - деб таъкидлади Қозоғистон молия вазири Бахит Султанов ҳукумат мажлисида.
Бундан ташқари, вазирнинг сўзларига кўра, ўзбек-қозоқ чегарасида янги “Сирдарё” ва “Целинный” НЎП ҳам ташкил этилади.
Сурат манбаи: https://www.kursiv.kz/news/obshestvo/prigranichnoe_napryazhenie_pochemu_pogibayut_lyudi_na_granitse_uzbekistana_i_kazakhstana_504/


