Ўзбек-қозоқ чегарасидаги уч ўтиш пунктларининг мақоми куну-тун ишловчи халқаро пункт мақомига айлантирилади

Дата: 17:30, 17-07-2017.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – Ўзбек-қозоқ чегарасидаги уч ўтиш пунктларининг мақоми куну-тун ишловчи халқаро пункт мақомига айлантирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Таъкидланишича, икки давлат транзит салоҳиятини ошириш ва Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо юкларини транзит ҳажмини кўпайтириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида “Зангиота-Қопланбек”, “Тошкент-Қозиғурт” ва “Гулистон-Атамекен” айрим ўтказиш пунктлари мақомини куну-тун режимда ишловчи халқаро мақомга ўзгартишни ҳам назарда тутилган.

Ушбу ўзгартишлар 2017 йилнинг 15 июл куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2006 йил 4 сентабрда имзоланган Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасидан ўтказиш пунктлари тўғрисидаги битимга Баённомага ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома билан кўзда тутилган.

ТИВ маълумотига кўра, у 2017 йил 14 март куни Остона шаҳрида имзоланган.

Мазкур Баённома М-39 йўлидан фойдаланишнинг қайта бошлангани муносабати билан Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасидаги “Оқ олтин-Целинний” ва “Малик-Сирдарё” ўтказиш пунктлари очилишини юридик жиҳатдан мувофиқлаштиради.

Эслатиб ўтамизки, расмий очилиш маросими келишувга кўра 2017 йилнинг 11 июл куни бўлиб ўтган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: