Ўзбек-қозоқ чегарасини демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди

Дата: 16:38, 29-07-2014.

Тошкент. 29 июл. ЎзТАГ – Яқинда Алмати шаҳрида (Қозоғистон) Демаркация бўйича ўзбек-қозоқ қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикасининг ҳукумат делегациялари қатнашдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ТИВдан хабар қилишларича, томонлар биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишларга якун ясадилар ҳамда ўзбек-қозоқ Давлат чегараси демаркациясига оид якунловчи хужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни давом эттирдилар.

Музокаралар якунлари бўйича йиғилиш баённомаси тузилди.

Эслатиб ўтамизки, ўзбек-қозоқ чегараси билан боғлиқ масалалар бўйича бундан олдинги муҳокама тошкентда бўлиб ўтган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: