Ўзбек пахта ярмаркасига 40 зиёд мамлакатлардан мутахассислар келишди

Дата: 17:50, 13-10-2016.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – 12 октябрда очилган Ўзбек пахта ва тўқимачилик халқаро ярмаркасида 40дан зиёд мамлакатдан 1 мингдан зиёд вакиллар қатнашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2016 йилдан бошлаб тадбирни ўтказиш “Ўзпахтасаноатэкспорт“ холдинг компаниясига юкланган.

Ярмарка очилишида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Розуқуловнинг қайд этишича, бугунги кунда мамлакатда ҳар йили 3 млн тоннадан зиёд пахта хом-ашёси тайёрланмоқда.

“Тўқимачилик корхоналарининг ишлаб чиқариш қуввати 1995 йилги 152 минг тоннадан 2015 йилда 600 минг тоннага етди. Мустақиллик йилларида енгил саноат маҳсулотлари экспорти $7 млндан $1 млрд 100 млнга ошди”, - деб давом этди ҳукумат раҳбарининг ўринбосари.

У бугунги кунда енгил саноатнинг улуши саноат ишлаб чиқаришида 26%, истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда эса – 44%дан кўпроқни ташкил этмоқдалигини таъкидлади. Бунда мамлакат пахта толасини экспорт қилувчи мамлакатлар бешталигидаги ўрнини йўқотгани йўқ.

“Кейинги 25 йилда тармоққа $2,5 млрддан ортиқ хорижий инвестициялар жалб этилган, 200 зиёд корхоналар қурилди, қуввати йилига 100 млн тайёр буюмлар ишлаб чиқаришга тенг бўлган 50 ортиқ замонавий лойиҳалар акалга оширилди. 2020 йилгача Ўзбекистонда енги саноат тармоғида $2 млрд бўлган 140 ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу мамлакат текстиль саноатининг экспорт салоҳиятини 2 бараварга оширишга имкон беради”, - деди У.Розуқулов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: