Ўзбек пахтасининг асосий харидорлари Осиёда

Дата: 17:08, 21-10-2015.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ - Ўзбек пахтасининг асосий харидорлари Осиёда бўлиб, Бангладеш, Хитой ва Жанубий Кореянинг ялпи улуши 62% ташкил қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумотлар Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан пойтахтда якунланган Халқаро пахта ярмаркасида эълон қилинган. Унга кўра ўзбек пахтасининг асосий харидорлари Бангладеш (29%), Хитой (26%), Жанубий Корея (7%) ва Эрондир (5%).

Ўзбекистон ҳукумати нафақат экспортни камайтириш ва ички қайта ишлашни кўпайтиришга, балки ташқи бозорларга пахта етказиб бериш каналларини йўлга қўйишга ҳам ҳаракат қилмоқда.

“Ҳукумат янги ишлаб чиқаришларни яратиш ва пахта толасини қайта ишлаш бўйича қувватларни кўпайтириш ҳисобига экспортни камайтириш сиёсатини давом эттирмоқда. Самарали логистика тизими ва оптимал маршрутларни танлаш ўзбек пахта толасини барча истеъмолчиларга вақтида етказиб беришга имкон бермоқда”, - деди Тошкентдаги пахта конференциясининг очилишида Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: