Ўзбек паралимпиачилари 23 совринни қўлга киритдилар

Дата: 18:57, 13-09-2016.

Тошкент. 13 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси аъзолари Рио-де-Жанейродаги XV Ёзги паралимпиа ўйинлариданинг бешинчи кунида яна икки бронзани қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Миллий Паралимпиа уюшмаси маълумотларига кўра, медаллар Ахрор Бозоров (оғир атлетика) ва Дмитрий Хорлин (сузиш) томонидан олинди.

80 килограмгача вазн тоифасида қатнашувчи оғир атлетикачи Аҳрор Бозоров Риода 207 кглик натижа қайд этиб, бронза медалига сазовор бўлди.

Дмитрий Хорлин ҳам 400 метрга эркин усулда сузишда 4:06.63 натижа билан бронза медалини қўлга киритди.

Натижада, беш кун якунлари бўйича Ўзбекистон термаси Паралимпиадада жамғарилган медаллар сони 23тага етди. Буларнинг 6таси олтин, 4таси кумуш ва 13таси бронза медаллар.

Эслатиб ўтамизки, Риодаги Паралимпиада-2016да Ўзбекистон гарафини 32 иштирокчи ҳимоя қилмоқда. Улар спортнинг дзюдо, енгил атлетика, сузиш, ўқ отиш ва пауэрлифтинг турларида қатнашишмоқда.

Энг кўп сонли делегация енгил атлетикада бўлиб, 12 спортчи найза улоқтириш, ядро  улоқтириш ва югуришда қатнашмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: