Ўзбек паралимпиачилари пул мукофотлари билан тақдирландилар

Дата: 12:14, 03-11-2014.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – Пойтахтдаги Олимпиа шуҳрати музейида Паразиада ўйинлари ғолиб ва совриндорларини қутлаш ва уларга мукофотлар топшириш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Президент Ислом Каримовнинг қарорига мувофиқ Паразиада ўйинлари ғолиб ва совриндорлари пул мукофотлари билан тақдирландилар. Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтган турнирда ўзбек спортчилари 31 соврин: 22 олтин, 5 кумуш ва 4 бронза медалларни қўлга киритдилар. Бу Ўзбекистон термасига қирқдан ошиқ мамлакатлар орасида умумжамоа ҳисобида бешинчи ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида биринчи ўринни эгаллашга имкон берди”, – деб таъкидлашди Миллий Олимпиа қўмитаси матбуот хизматида.

Айни пайтда паралимпиачиларга топширилган пул мукофотлари миқдорлари маълум қилингани йўқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: