Ўзбек паралимпиачилари сузишда жаҳон рекордларини янгиладилар

Дата: 15:08, 05-05-2016.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон паралимпиачилари сузиш бўйича Европа очиқ чемпионати доирасида жаҳон рекордларини янгиладилар. Ушбу мусобақа Португалияда 7 майга қадар давом этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

  Миллий Олимпиа қўмитасидан хабар беришларича, турнирнинг биринчи кунида аёллар мусобақаларида 100 метрга баттерфляй усулида сузишда Муслима Одилова 1:04.98 натижа кўрсатиб, жаҳон рекордини янгилади, Шоҳсанам Тошпўлатова эса 1:05.81 натижа билан Осиё рекордини янгилади.

Эркаклар мусобақаларида Кирилл Паньков 100 метрга баттерфляй усулида сузишда 00:57.97 натижа кўрсатиб, Осиёнинг янги рекордини ўрнатди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: