Ўзбек паралимпиячилари Пара-Осиё ўйинларида 28 совринни қўлга киритдилар

Дата: 17:28, 15-12-2017.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон паралимпия термаси ёшлар ўртасида Дубайда (БАА) бўлиб ўтган Пара-Осиё ўйинларида 28 совринни қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Миллий паралимпия қўмитаси маълумотларига кўра, булардан 20 таси олтин, 6 кумуш ва 2 бронза медаллардир.

Ўзбекистон паралимпия термасининг аъзолари Акбар Янгибоев, Муҳаммад Абдураимов, Фотима Омиловалар турли масофадаги мусобақаларда 5 олтин ва 1 кумуш медални олдилар.

Пауэрлифтинг бўйича мусобақаларда Шаҳзода Мамадалиева ўз вазн тоифасида биринчи, Нуриддин Менгзиёев кумуш медални, Муҳаммаджон Хўжахонов ва Аббосхон Раҳимжоновлар бронза медалларни қўлга киритдилар.

Енгил атлетика бўйича мусобақаларда (ядро, диск улоқтириш, найза отиш, турли масофаларга югуриш) Бобуржон Омонов, Муҳаммад Рихсимов, Еркинбек Одилов, Дамир Пашаев, Розияхон Эргашева, Сабина Суханова, Асила Мирзаёровалар ғалаб қозондилар. Улар терма жамоа ҳисобига 14 олтин ва 4 кумуш медалларни олиб келдилар.

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: