Ўзбек паралимпиячиси БААдаги турнирда “кумуш” медали совриндори бўлди
Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси аъзоси Сирожиддин Норов “Дубай Гран-приси 2015” турнирда 800 метрга югуришда “кумуш” медали совриндори бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон МОҚдан хабар беришларича, спортчи 02:02.90 натижа билан янги Осиё рекодини ўрнатди. Шунингдек, С.Норов 1500 метрга югуришда ҳам 04:09.53 натижа билан бронза медални олди.
Турнирда ўзбекистондан жами 5 атлет қатнашди. Турнирда ҳаммаси бўлиб 48 мамлакатдан 500 ошиқ спортчи қатнашди.
Бугунга келиб Ўзбекистон паралимпия термаси вакиллари енгил атлетика бўйича 2016 йилги Паралимпия ўйинларида қатнашиш учун 5 лицензияни қўлга киритдилар.