Ўзбек паркларида спортни оммалаштириш бошланди
Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Ҳар дам олиш кунлари Ўзбекистон спорт турлари бўйича намунавий чиқишлар ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Янги лойиҳа Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) томонидан йўлга қўйилди.
МОҚдан маълум қилишларича, лойиҳа аҳоли, ёшлар, бўлажак спортчиларни спорт турлари билан яқиндан танишишга имкон беради. Бўлажак спортчилар спорт турлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши ва ўзига мос спорт турини танлаб олишлари зарур. Ана шундай тадбирдан дастлабкиси 10 июнда пойтахтдаги Ғофур Ғулом истироҳат боғида Ўзбекистон WTF ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Спортчилар орасида фристайл пумсе бўйича Осиё чемпиони Ирода Умрзоқова, бронза медали соҳибаси Айнура Умрзоқова, керуги бўйича кўп карра халқаро мусобақалар совриндорлари Нурлан Бойхўжаев, Ўзбекистон чемпионати совриндори Муҳаммадамин Алиевлар ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Ташкилотчилар ушбу спорт турини оммалаштирган ҳолда барча истовчиларни таэквондо WTF спорт турига таклиф қилдилар.
Сурат манбаи: https://repost.uz/uz/yangi-park