Ўзбек парламентининг қонунчилик бўйича қўмитаси 11 қонун лойиҳаларини ишлаб чиқди ва кўриб чиқишга киритди

Дата: 15:31, 01-02-2018.

Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – Ўзбек парламентининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси 11 қонун лойиҳаларини ишлаб чиқди ва кўриб чиқишга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу маълумотлар қўмита тарафидан 31 январда ўтказилган “Йил сарҳисоби: 2017 йилдаги фаолият якунлари ва истиқболдаги режалар” номли матбуот анжуманида келтирилди.

“Хусусан, қўмита қонун ижодкорлиги самарадорлигини ошириш, тайёрланаётган қонун лойиҳалари сифатини яхшилаш, уларни тайёрлашда мутахассислар, олимлар, амалиётчилар ва кенг жамоатчиликни жалб этиш ва муҳокама қилиш, парламент назоратининг шакллари бўлган – парламент сўрови, депутатлик сўрови, парламент эшитувларини ўтказиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва Давлат дастурининг ижросини назорат қилиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, Давлат дастури бажарилишини таъминлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга ҳам катта эътибор берилди”, - дейилади парламент матбуот хизмати хабарида.

Шу билан бирга, Қўмитанинг 2017 йилги фаолият режасига қонун ижодкорлиги йўналишида 11та қонун ҳужжатини ишлаб чиқиш киритилган бўлиб, амалда 53та қонун тайёрланди ва қабул қилинди. Шунингдек, Қўмитанинг 13та нафар аъзоси ўтган даврда Қонунчилик палатаси депутатлари ташаббуси билан киритилган 11та қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фаол иштирок этдилар.

Матбуот анжуманида Қўмита аъзолари ОАВлари вакилларини қизиқтирган саволларга батафсил ва тўлиқ жавоб қайтардилар.

Сурат манбаи: https://www.azernews.az/region/51565.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: