Ўзбек парламентининг юқори палатаси Марказий сайлов комиссияси такибига ўзгаришлар киритди

Дата: 11:29, 11-04-2014.

Тошкент. 11 апрель. ЎзТАГ – Ўзбек парламентининг юқори палатаси Марказий сайлов комиссияси (МСК) таркибига ўзгаришлар киритди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Куни кеча, Олий Мажлис Сенати (парламент юқори палатаси) “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таркибига ўзгаришлар киритиш тўғрисида” Қарор қабул қилди.
Хужжатга биноан МСКга ўнта янги аъзоси сайланди. Булар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Абдувахитов Абдужабар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Сурхондарё вилоятидаги назорат-тафтиш бошқармаси бошлиғи Абдуназаров Олимжон, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Артикова Светлана, Ўзбекистон ногиронлар жамияти раиси Курбанкулов Суяржон,
Фарғона вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Мирзаев Абдуманоб, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг Навоий вилояти бўлими раиси Норов Жалил, Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Ражабов Эсанбай, Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори Сирожиддинов Шуҳрат, Бухоро вилояти Пешку тумани “Фаттоев” фермер хўжалиги раҳбари Фаттоев Ёқуб, Жиззах вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Ходжакулов Эркинлардир.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари М.Х.Ахмедов, А.Дусбаев, Ю.У.Караев, С.С.Касимов, Г.Р.Рустамова, К.Тогаев, М.С.Ходжаев, Ў.Ш.Холов, А.Ширинов, С.Х.Шукуров, К.Т.Юсупов ва М.К.Якубованинг ваколатлари ўзлари берган аризаларга биноан тугатилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: