Ўзбек пенсионерлари гуруҳи Амир Темур туғилган кун шарафига пиёда юриш акциясини ўтказди
Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – Ўзбек пенсионерлари гуруҳи Амир Темур туғилган куннинг 680 йиллиги шарафига пиёда юриш акциясини ўтказди, деб хабар беради Sputnik.
Энг ёш иштирокчиси 60 ёшда бўлган ушбу таҳсинга сазовор жасоратнинг номи эса “Амир Темур туғилган куннинг 680 йиллигига 680 минг қадам” деб номланди.
Саёҳатчилар босиб ўтган Тошкент ва Шаҳрисабз шаҳарлари ўртасидаги масофа эса 385 км атрофидани ташкил қилади. Бу масофа нафақат теп-текис йўл, балки кимсасиз чўллар, тош йўллар ва қумликлар оралаб ўтади.
Sputnik мухбири лойиҳа ташаббусчиларидан бири пойтахтлик таниқли саёҳатчи Адҳам Ҳасанов билан мулоқот қилди.
“Биз албатта тажрибали саёҳатчилармиз ва Ўзбекистон бўйлаб бу каби саёҳатларга кўп чиққанмиз. Масалан, мен бутун мамлакатимизни кезиб чиққанман, бу деярли 5500 км йўлдир. Булар орасида Тошкент ва Фарғона ўртасидаги 500 кмлик кичик саёҳатлардан, бутун мамлакат бўйлаб 3000-километрни қамраган 87 кунлик саёҳат ҳам бор. Аммо мен учун бу мураккаб саёҳат бўлди”, - деб ҳикоя қилади А.Ҳасанов.