Ўзбек пенсионерлари пенсияларини ҳам нақд, ҳам пластик картага олишлари мумкин

Дата: 18:06, 16-02-2017.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – Ўзбек пенсионерлари пенсияларини ҳам нақд, ҳам пластик картага олишлари мумкин, деб ёзади Газета.uz нашри Ўзбекистон Марказий банкига асосланган ҳолда.

Назоратчи матбуот хизматидан маълум қилишларича, пенсияни тўлаш шаклини танлаш учун пенсионерлар яшаш жойи бўйича бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимларига мурожаат этишлари зарур бўлади. Бунинг учун барча бўлимлар тегишли ариза бланкалари билан таъминланган бўлиб, уларда пенсионерлар келгусида пенсияни қандай шаклда: тўлиқ нақд, тўлиқ картага, қисман нақд ва қисман картага олишни исташини билдириши мумкин.

Шунингдек, МБда қонунчиликка мувофиқ маблағларни пластик карталарга ўтказиш фуқаронинг бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимида пенсиянинг бир қисмини картага ўтказиш ҳақидаги ёзма аризасига асосан амалга оширилишини эслатиб ўтишди. Пенсия жамғармаси бўлими банкка фуқаро аризасида кўрсатилган пул маблағини банкка ўтказиб беради.

“Пенсияларни тўлаш учун нақд пулларни банклар кассасидан тарқатилиши почта бўлимлари жадвали асосида амалга оширилади”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: