Ўзбек пойабзал-чарм саноати вакиллари ўз маҳусулотларини Москвадаги Мосшуз 2016 кўргазмасида намойиш қилдилар

Дата: 16:29, 20-01-2016.

Ташкент. 20 января. УзТАГ – “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси Ўзбекистон пойабзал ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг маҳсулотларини Мосшуз-2016 кўргазмасида намойиш қилади. Ушбу тадбир 19-20 январда Москвада бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Уюшмадан маълум қилишларича, Ўзбекистонда чиқарилган пойабзал ва чарм маҳсулотлари миллий стендда намойиш этилади.

Мосшуз-2016 кўргазмаси Шарқий Европадаги энг йирик пойабзал кўргазмаси ҳисобланади. Биринчи марта 1997 йилда ўтказилган. Ушбу кўргазмада 27 давлатдан, жумладан Италия, Германия, Туркия, Польша, Франция, Буюк Британия, Испания, Португалия, Финляндия, Австрия, Бразилия, Вьетнам, Хитой, ва МДҲ давлатларидан пойабзал, сумка ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчи 500 дан кўпроқ етакчи компания мунтазам равишда иштирок этиб келади.

Ўзбекистонда 2005-2015 йиллар давомида тармоқни модернизациялаш ва кенгайтиришга қаратилган инвестицион дастур амалга оширилди. Натижада 10 йил ичида Ўзбекистон чарм-пойабзал корхоналарининг экспорти ҳажми 12 мартага ошди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: