Ўзбек пойафзал ишлаб чиқарувчилари қиймати $867 минглик шартномалар туздилар

Дата: 12:53, 28-05-2015.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Ўзбек пойафзал ишлаб чиқарувчилари Туркияга ташриф доирасида қиймати $867 минглик шартномалар туздилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистонлик тадбиркорлар соҳага мансуб ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюриб, етакчи турк ускуна ишлаб чиқарувчилари билан музокаралар ўтказдилар. Ташриф натижаларига кўра CEMSAN Mak Ins. San.Tik. Ltd. Sti компанияси билан ускуналар сотиб олишга доир қиймати $867 минглик уч шартнома имзоланди”, – деб таъкидлашди “Ўзбекчармпойабзали” компанияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: