Ўзбек республика товар хом-ашё биржаси чегирмалар ҳақида эълон қилди

Дата: 16:56, 04-12-2015.

Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – Ўзбек республика товар хом-ашё биржаси (ЎзРТХБ) чегирмалар ҳақида эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржадан маълум қилишларича, 50% чегирмани биржанинг махсус ахборот портали, давлат харидлари, электрон каталоги ва корпоратив харидлар савдо тизимларининг веб-сайтларида олиш мумкин.

Чегирмалар кўргазма-ярмарка савдолари тизимида 300 млн сўмдан зиёд ҳажмида битимни имзолаган барча иштирокчиларга мўлжалланган.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил ноябрда ЎзРТХБда тузилган битимларнинг умумий ҳажми 823,8 млрд сўмни ташкил қилди ва 2014 йил ноябридагидан 4% кўпайди.

$1= 2750,43 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: