Ўзбек республика товар хом-ашё биржаси янги порталини ишга туширди

Дата: 09:19, 11-04-2017.

Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – Ўзбек республика товар хом-ашё биржаси (ЎзРТХБ) корпоратив веб-сайтининг янги талқинини якунлаб, биржанинг махсус ахборот портали www.uzex.uzнинг янгиланган версиясини синов тартибида ишга туширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Портални модернизациялашдан кўзланган мақсад биржа маълумотларидан фойдаланишни енгиллаштириш, электрон савдолар очиқ-ойдинлиги ошириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилашдан иборат бўлган.

 “Порталнинг янги дизайни негизини фойдаланиш учун қулайлик, корпоратив услуб, янги функциялар ва электрон тижорат соҳасидаги сўнгги тамойиллар эгалади. Янги воситалар энг кўп фойдаланиладиган ресурслар ва биржанинг асосий кўрсаткичлар кўринишини максимал даражада соддалаштирди. Хусусан, янги ахборот баннерлари, биржа нархларининг интерактив графиклари, савдо платформаларнинг янги гистограммаси, биржанинг ҳудудий филиалларининг интерактив харитаси жорий этилди”, - деб таъкидлашди ЎзРТХБ матбуот хизматида.

Порталнинг бош саҳифаси орқали биржанинг савдо секциялари ва интерактив хизмаларига ўтиш, биржа товарлари учун график асосида таҳлиларни ўтказиш, янгиликлар ва сўнгги ўзгаришлар билан танишиб чиқиш мумкин.  

UZEX индексининг янги ҳисоблаш услубида ўзгартирилган сервиси алоҳида эътиборга лойиқ. Порталнинг янги версиясида 6 та UZEX индекслари берилган бўлиб, уларда ёқилғи, қора металл, рангли метаал, кимё ва нефть кимё саноатлари, ҳамда қурилиш моллари ва саноат қайта ишлаб чиқариш соҳалари акс этган. Мазкур функция биржадаги товар бозорларининг маълум сегменти конъюнктурасидаги ўзгаришларни кузатиб боришга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: