Ўзбек рестораторлари “Франция таъми” фестивалида қатнашишлари мумкин

Дата: 17:18, 21-11-2014.

Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбек рестораторлари “Франция таъми” («Goût de France/Good France») гастрономик фестивалида қатнашишлари мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси сайтида жойлаштирилган.

Хабарда айтилишича, юқоридаги фестивалда қатнашишни истаган рестораторлар 15 декабргача рўйхатдан ўтиб, ўз таомномаларини тақдим этишлари зарур. Аризалар халқаро даражадаги бош ошпазлардан иборат жюри томонидан кўриб чиқилади.

Фестиваль доирасида 2015 йилнинг 19 мартида 5 қитъага мансуб 1 минг рестораторлар тадбир меҳмонларига француз таомномасини таклиф этадилар.

Эслатиб ўтамизки, 2010 йилда ЮНЕСКО француз гастрономиясини Инсоният муросининг репрезентат маданий меъроси сафига қўшди. Ушбу воқеани нишонлаш учун Франция ТИВ бош ошпаз Ален Дюкасс (Michelin бўйича энг моҳир ошпаз) билан бирга “Франция таъми” лойиҳасига асос солдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: