Ўзбек режиссёри АҚШда “Angel of death” фильмини суратга олди
Тошкент. 25 март. ЎзТАГ - Ўзбек режиссёри Баҳодир Йўлдошев АҚШда “Angel of death” фильмини суратга олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
12news.uz нашри хабарига кўра, Russian Chicago журналига интервьюда у агар АҚШга келмаганида “Angel of death” фильми ҳам суратга олинмаслигини тан олди. Кино яқинда экранларга чиқиш керак. Қизиғи, режиссёрнинг қизи Микаэла ҳам суратга олиш майдончасида туғилган.
“Менга АҚШда фақат битта нарса етмаяпти, у ҳам бўлса Тошкентда қолган катта оилам. Бу ерда фақат кичик қизим билан биргамиз. Қолган олти болам (беш қиз ва бир ўғил) тез орада бу ерга келади. Ҳеч қачон олтита болам бўлади ва Америкада яшаб, фильм суратга оламан, деб ўйламаган эдим”, - деди режиссёр.
Картинада ҳам рус, ҳам ўзбек ва ғарб актёрлари суратга тушишган. Бош ролни россиялик актёр Игорь Савочкин ўйнаган. Сюжетга кўра, лента бош қахрамони - махсус отряд командири наркодилерлар тўдаси билан келишмай қолади. Натижада унинг хотини ўлдирилиб, боласи ўғирлаб кетилади, сўнгра довюрак солдат ўч ола бошлайди. Бюджети $3 млн бўлган фильм уч ой давомида Лос-Анджелесе ва Сан-Диегода, кейинчалик Самарқанд ва Тошкентда суратга олинган. Ҳар бир суратга олиш куни қимматга тушгани учун артистлар кунига 20 соатлаб ишлаганлар. Кинода голливуд актёри Арманд Ассанте ва таниқли фильмларда қатнашган актёрлар ҳам суратга тушганлар.
Йўлдошев яқин орада оиласи Америкага кўчиб ўтишни режалаштираётгани, лекин унинг ватани Ўзбекистонлигини, ота-онаси Тошкентда яшашини ҳам қўшимча қилди, деб ёзади 12news.uz.