Ўзбек режиссёрининг фильми “Ак Илбирс” конкурсида энг яхши деб топилди

Дата: 15:38, 17-05-2016.

Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – Режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Сув парилари уйи” фильми Қирғизистоннинг “Ак Илбирс-2016” миллий киномукофотининг “Марказий Осиёнинг энг яхши фильми” номинациясида ғолиб бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида ўзининг Фейсбукдаги соҳафасида картинада бош ролни ижро этган актриса Шахзода Матжонова маълум қилди. “Сув парилари уйи” фильми Марказий Осиёнинг энг яхши фильми бўлди. Биз “Ак Илбирс” мукофотини қўлга киритдик. Бизни қўллаб-қувватлаб, қайноқ тилакларини билдирганларга раҳмат! Бу бутун ижодий жамоанинг ютуғи”, - деб ёзди у.

Фильмда таниқли ўзбек актёри Сейдулла Молдахонов, шунингдек, Юлия Усадова, Фарҳод Абдраимов ва Азиз Бейшеналиевлар ҳам суратга тушганлар.

Эслатиб ўтамизки, ушбу фильм ўзбек кинематографчилари томонидан Россия ва Эстония кино усталари билан биргаликда яратилган. Картинада ёлғиз қизидан ажраб қолган инсоннинг аччиқ қисмати ҳақида сўз боради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: