Ўзбек-Россия қўшма корхонаси Устюртдаги конлардан газ қазиб олишда $700 млндан ортиқ маблағ сарфламоқда

Дата: 15:34, 20-06-2019.

Тошкент. 20 июнь. ЎзТАГ – «Natural Gas-Stream» Ўзбек-Россия қўшма корхонаси Устюрт ҳудудидаги конлардан газ қазиб олишда $700 млндан ортиқ сармоя киритмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ҳукумати 17 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган "Сечанкул, Окжар ва Чимбой сармоявий блокларида геология-қидирув ишларини ўтказиб, шунингдек, Урга, Акчалак ва Чандир гуруҳлари (бундан кейин –лойиҳа) конларини қазиш"инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорни эълон қилди.

"Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 19 июлдаги 3874-сонли қарорига мувофиқ (...) «Natural Gas-Stream» "МЧЖ ҚК ўз маблағлари ҳисобидан $243,4 млн миқдорида молиялаштириладиган умумий қиймати $701,4 млнлик инвестиция лойиҳасини техник-иқтисодий асослаш ва «Bank GPB International S.A.» тижорат банкининг (Люксембург) $458 млнлик кредити ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин”, - дейилади ҳужжат матнида.

Қайд этилганидек, лойиҳа ишлаб чиқариш қуввати 1,633 млрд куб метр табиий газ (Урга кони – 246 млн куб метр, Акчалак конлари гуруҳи – 333,4 млн куб метр газ ва Чандир конлари гуруҳи – 1,26 млрд куб метр)ни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, «Natural Gas-Stream» қўшма корхонаси 2016 йил охирида Устюрт вилоятида геология-қидирув ишларини олиб бориш ва газ конларини ишлаб чиқиш учун ташкил этилган. Ўзбекистон томони, "Ўзбекнефтгаз"дан ташқари, "Муборак" ва "Устюртгаз" компаниялари қўшма корхона, хориждан – "Газпром" ва Altmax Holding Ltd. асосчиларидан бўлди.

Сурат манбаи: uzbng.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: