Ўзбек-россия суғуртачиси 7,6 млрд сўмлик акциялар чиқаради

Дата: 15:16, 10-12-2014.

Тошкент. 10 декабр. ЎзТАГ – “Инго-Ўзбекистон” суғурта акционерлик жамияти (САЖ) қиймати 7,6 млрд сўмлик акциялар эмиссиясини эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу қарор компания акционерларининг навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинган бўлиб, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан рўйхатга олинган.

Эмиссия доирасида жами 7,6 млн дона хужжатсиз исми кўрсатилган оддий акциялар чиқарилиб, ҳар бир акция номинали 1 минг сўм бўлади.

Эслатиб ўтамизки, “Инго-Ўзбекистон” САЖ 2008 йил апрелда “Standard Insurance Group” ўзбек суғурта компанияси акциялари 76% улушининг “ИнВест-Полис” россия суғурта компанияси (“Ингосстрах”нинг шўъба компанияси) томонидан сотиб олиниши йўли билан ташкил этилган. 2012 йилнинг августида “ИнВест-Полис” “Инго-Ўзбекистон” САЖдаги улушини 90% оширди.

$1 = 2409,67 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: