Ўзбек руҳонийси ИШИД ҳақида китоб ёзди
Тошкент. 18 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Айдарбек Тулепов “ИШИД фитнаси” номли китоб ёзди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу китоб Ироқ ва Сурия ҳудудининг бир қисмида “Ислом давлати” тузиш баҳонасида бўлган бир тўда радикал террорчилар гуруҳи фаолиятининг барча салбий томонларини қамраб олади. Шунингдек, асарда ғаламисларнинг “халифалик” ўрнатиш соҳта иддаоси билан мусулмонни кофирга чиқариб, зулм қилаётгани, тинч аҳолига зўравонлик ўтказаётгани ислом дини моҳиятига умуман зид экани ҳужжат-далиллар асосида исботланган. Муаллиф китобда ўз сафларига ёшларни жалб қилиш услублари ҳақида гапиради, шунингдек, жангарилар орасида бўлиб, ўз қилмишларига пушаймон бўлган кишиларнинг сўзларини келтиради”, – деб таъкидланади Ўзбекистон ҳукумати ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмита хабарида.