Ўзбек самбочилари Алматидаги Жаҳон кубогининг босқичида етти медални қўлга киритдилар

Дата: 17:09, 27-01-2015.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Ўзбек самбочилари Алматидаги спорт самбоси ва жанговар самбоси бўйича “Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев соврини учун” турнири билан бошланган Жаҳон кубогининг босқичида етти медални қўлга киритдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Шарқ яккакурашларини ривожлантириш марказидан хабар қиилшларича, жанговар самбо бўйича олтин медалларни Илҳом Йўлдошев (90 кг) ва Раҳматжон Аҳмедовлар (52 кг) қўлга киритдилар.

Бундан ташқари, жанговар самбо бўйича мусобақаларда Исломжон Азимов (+100 кг) “кумуш” ва Фурқат Рўзиев (74 кг) “бронза” медални олди.

Спорт самбоси бўйича бронза медалларни Толмас Тўқлиев (57 кг), Нодира Гулова (48 кг) ва Раҳматжон Аҳмедовлар қўлга киритдилар.

Эслатиб ўтамизки, турнир жорий йил 24 ва 25 январ кунлари бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 23 мамлакатига мансуб 400 спортчи қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: