Ўзбек сенаторлари қатор қонунларни кўриб чиқиб, юқори даражадаги амалдорларнинг ҳисоботларини тинглайдилар

Дата: 16:08, 29-03-2017.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – 28 мартда  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисини ўтказмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кун тартибига 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини рўёбга чиқаришга доир Давлат дастурини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да ижро этишга қаратилган бир қатор қонунлари киритилган. 

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар кўриб чиқилади. 

Шу билан бирга, сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг), Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ҳисоботларини эшитадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: