Ўзбек сенаторлари фуқаролар мурожаатларининг янги шаклларини қонунийлаштирдилар

Дата: 17:02, 25-08-2017.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Ўзбек сенаторлари жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг янги шаклларини қонунийлаштирдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

24 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини кўриб чиқдилар.

“Қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиётига мурожаатларнинг янги шакллари, хусусан, давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг ишонч телефонлари, “бевосита алоқа линиялари” орқали, видеоконференцалоқа воситасида келиб тушган мурожаатлар, расмий веб-сайт, виртуал қабулхона орқали ва бошқалар киритилмоқда. Жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини қабул қилишнинг янги шакллари ва тартиби киритилмоқда: сайёр, шахсий ва оммавий қабуллар, видеоконференцалоқа воситасидаги, аудио ва видеоёзувни қўллаш орқали қабуллар ва бошқалар шулар жумласидандир”, - дейилади ўзбек парламентининг юқори палатаси матбуот хизмати хабарида.

Сенаторлар таъкидлаганларидек, ушбу қонуннинг қабул қилиниши давлат органларининг, ташкилотларининг халқ билан самарали қайта алоқасини мустаҳкамлаш, давлат органларининг очиқлик даражасини ошириш, уларнинг инсонларни ўйлантираётган аниқ муаммоларни ҳал қилиш бўйича фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: