Ўзбек сенаторлари Олий ва Конституцион судлар таркибига ўзгартиш киритдилар

Дата: 15:03, 05-12-2015.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Ўзбек сенаторлари ьўртинчи ялпи мажлисда Олий ва Конституцион судлар таркибига ўзгартиш киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, Файзулла Абдуазимов Олий суд раисининг ўринбосари этиб, Отабек Маткаримов ва Садриддин Эшонқуловлар судялар этиб айинландилар.

Бундан ташқари, Раъно Камолова бошқа ишга ўтгани муносабати билан Олий суд судяси вазифасидан озод қилинди.

Узоқ Бозоров ва Генжемурат Пиржонов Конституцион суд судялари этиб сайландилар.

Сенат қарори эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: