Ўзбек сенаторлари республика Давлат бюджетини муҳокама қиладилар

Дата: 13:03, 19-12-2017.

Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – 20 декабрда Тошкентда ўзбек сенаторлари 13 ялпи мажлисда республиканинг 2018 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини кўриб чиқадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Парламент матбуот хизмати маълумотига кўра, кун тартибига қатор қонунлар, жумладан, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Ҳарбий доктринасини тасдиқлаш тўғрисидаги, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси, “Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар киритилган.  

Сенаторлар “Келажак бунёдкори” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги ва бошқа қонунларни ҳам кўриб чиқадилар.

Шу билан бир қаторда ялпи мажлисда сенаторлар 2018 йилда фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича дастур тўғрисидаги масалани кўриб чиқадилар, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2017 йилдаги ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитадилар.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.

 

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: