Ўзбек сенаторлари Тўйтепа шаҳри номини Нурафшонга ўзгартирдилар

Дата: 17:52, 25-08-2017.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Олий Мажлис Сенатининг (парламент юқори палатаси) ўн биринчи ялпи мажлисида Тошкент вилоятининг Тўйтепа шаҳри номини ўзгартириш ҳақидаги қарор маъқулланди, деб хабар беради жума куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, “Тўйтепа шаҳри” номи “Нурафшон шаҳри”га ўзгартирилган.

Олдин хабар қилингани каби, 24 август куни парламент юқори палатаси ҳукуматнинг Тошкент вилоятининг Тўйтепа шаҳри ва Ўрта Чирчиқ туманининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Тўйтепа шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш, шунингдек, Тўйтепа шаҳрини Тошкент вилоятининг маъмурий маркази этиб белгилаш тўғрисидаги таклифини маъқуллаган эди.

Эслатиб ўтамизки, жума куни Тошкентда Ўзбекистон парламенти юқори палатаси ўн биринчи ялпи мажлисининг иккинчи иш куни бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: