Ўзбек сенаторлари янги Омбудсменни сайладилар

Дата: 11:11, 18-05-2015.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – Ўзбек сенаторлари Тошкентдаги 2015 йилги иккинчи ялпи мажлисда янги Омбудсменни сайладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мажлис доирасида сенаторлар Улуғбек Муҳаммадиев номзодини Ўзбекистон Олий Мажлисининг (парламенти) инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) лавозимига тасдиқладилар. Шунингдек, у парламент қуйи палатасининг халқаро масалалар ва парламентлараро қўмитасининг ҳам раисидир”, – деб таъкидлашди сенат матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, бундан илгари ушбу вазифани 20 йил давомида Сайёра Рашидова эгаллаб келган эди. У ушбу лавозимга 1995 йилда сайланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: