Ўзбек сенаторлари ёшлар тўғрисидаги қонунни маъқулладилар

Дата: 15:05, 26-08-2016.

Тошкент. 26 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон сенаторлари “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун маъқулланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У Олий  Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлисининг биринчи иш кунида кўриб чиқилди.

Юқори палата матбуот хизмати маълумотларига кўра, ушбу қонун ёшлар сиёсатининг асосий қоидалари, бундай сиёсатни шакллантириш ва рўёбга чиқаришга доир ташкилий-ҳуқуқий механизмларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, тўғридан-тўғри таъсир қилишни яхлит қонун ҳужжатида мужассам этиш мақсадида қабул қилинганлиги таъкидланди.

Қонунда ёшларга оид давлат сиёсатининг қуйидаги устувор йўналишлари мустаҳкамлаб қўйилди: ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва бошқа ҳуқуқ ҳамда манфаатларни, ёшларнинг очиқ ва сифатли таълим олишини таъминлаш, ёш авлоднинг жисмоний, интеллектуал ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш, ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш.

Қонун меъёрлари ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда жамоат ташкилотларининг, энг аввало, ёшлар ташкилотларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва оммавий ахборот воситаларининг роли ҳамда ўрнини кучайтиришга ҳам қаратилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: