Ўзбек сенаторлари ўзбек-қирғиз чегарасига доир шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни маъқулладилар
Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг (парламент юқори палатаси) 12-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасидаги давлат чегаралари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонун маъқулланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) юқори палата ахборот хизматига асосланган ҳолда.
Ҳужжат 5 сентябрда Бишкек шаҳрида имзоланган эди. Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 28 сентябрда маъқулланган.
Ҳужжат билан ўзбек-қирғиз чегарасининг 1 минг 170, 53 кмри белгиланган.
ҚР президенти Алмазбек Атамбоев шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонунни 2 октябрда имзолади.
Олдин хабар қилингани каби, А.Атамбоев Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 5-6 октябрда Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади.