Ўзбек шахматчилари “Алмати Опен-2016” турнирида қатнашадилар

Дата: 16:13, 27-09-2016.

Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ – 6-14 октябрда Алмати шаҳрида стандарт шахмат бўйича “Алмати Опен-2016” халқаро турнири бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Иштирокчиларнинг chess-results.com сайтида жойлаштирилган бошланғич рўйхатида Бельгия, Грузия, Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистондан бўлган 41 шахматчининг номлари келтирилган.

“Sehrli Shahmat” клубининг маълумотларига кўра, турнирнинг Қозоғистон шахмат федерацияси томонидан тақдим этилган соврин жамғармаси 2,5 млн тенгега тенг. 10 асосий совринлар кўзда тутилган, 1 ўрин учун 450 минг тенге берилади.

Швейцар тизимида ўтказиладиган турнир 9 турда партиялар онлайн трансляция қилинган ҳолда ўйналади. 90 дақиқалик ҳар партиянинг ҳар бир юриши учун 30 сонидан вақт қўшилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: