Ўзбек шахматчилари Алматидаги турнирда муваффақиятли иштирок этдилар
Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – Ўзбек шахматчилари Жаҳонгир Воҳидов ва Антон Филипповлар Алматидаги тезкор шахмат бўйича турнирда муваффақиятли иштирок этдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Sehrli Shahmat” шахмат клуби маълумотларига кўра, турнир 15-17 октябрда Алматида (Қозоғистон) бўлиб ўтган. Воҳидов мусобақалар ғолиби бўлди, Филиппов эса 3-ўринни олди.
“А.М.Булекпаев совринига Алмати шаҳар шахматчилар иттифоқи президенти кубоги”да 50 иштирокчи қатнашди. Халқаро турнирнинг рапид бўйича энг ёш иштирокчилари орасида Ўзбекистон шарафини Дилмурод Жабборберганов ҳимоя қилди.