Ўзбек шахматчилари Германия жамоасини енгдилар

Дата: 17:54, 14-09-2016.

Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар термаси Бокудаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Германия термаси устидан ғалаба қозонди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шахмат федерацияси маълумотларига кўра, 10-тур доирасида ўзбек термаси рақибларини 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб қилди.

Рустам Қосимжонов Германиянинг етакчи шахматчиси Ливи-Дьетер Нисипиян устидан ғалаба қозонди. Жаҳонгир Воҳидов рақиби Маттиас Блубаумдан енгилди, Антон Филиппов ва Марат Жумаевлар рақибларини енгиб, Ўзбекистон эркаклар термасига ғалаба келтиришди.

Эндиликда Ўзбекистон эркаклар термаси 23-ўриндан 35-поғонага кўтарилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: