Ўзбек шахматчилари Осиё миллатлари кубогида қатнашмоқдалар

Дата: 16:54, 29-03-2016.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Ўзбек шахматчилари 2016 йилги “Осиё миллатлари кубоги”нинг жамоавий мусобақаларида қатнашмоқдалар. Турнир 28 март-7 апрел кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Sehrli Shahmat” шахмат клубидан маълум қилишларча, стандарт шахмат, рапид ва блиц бўйича турнирда ФИДЕ шахмат ҳудудларининг 3.1, 3.2, 3.3, 3.4, 3.5, 3.6, 3.7 жамоалари қатнашмоқда. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор. 

“Asian Nations Cup 2016”нинг бошланғич рўйхатида Осиёнинг 20 мамлакатидан 22 жамоа мавжуд.

Ўзбекистон (8-бошланич ўрин) учун GM Марат Жумаев, GM Алексей Барсов, FM Акмал Файзуллаев, FM Никита Хорошев ва IM Владимир Егинлар иштирок этмоқда.

Рейтинг етакчиси эса ўртача 2694 рейтингига эга Хитой жамоасидир. Унинг таркибида 2700 зиёд рейтингли учта халқаро гроссмейстер бор.

“Asian Nations Cup for Women 2016” аёллар турнирида 10 мамлакатдан 12 жамоа қатнашмоқда. 

Бу ерда Ўзбекистон шарафини (7 бошланғич ўрин) WGM Нафиса Мўминова, WIM Сарвиноз Қурбонбоева, WIM Ирина Геворгян, WIM Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва WIM Севара Боймуротовалар ҳимоя қилмоқда.

Эркаклар орасидаги каби, рейтинг бўйича биринчи поғонани Хитой жамоаси эгаллаган (ўртача рейтинг – 2521).

Янгилик билан ўртоқлашиш: