Ўзбек шахматчиси Англияда яхши эшитмайдиганлар орасидаги турнир ғолиби бўлди
Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ФИДЕ устаси Сирожиддин Зайнидинов Манчестерда (Англия) шахмат бўйича яхши эшитмайдиганлар орасидаги 5-очиқ халқаро турнир ғолиби бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида Ўзбекистон Шахмат федерацияси хабар берди.
ICCD 5th Deaf Chess Olympiad - Open Individual турнири 2018 йилнинг 7-15 июл кунлари бўлиб ўтди. Стандарт шахмат бўйича мусобақаларда 13 мамлакатдан бўлган 30 шахматчилар иштирок этдилар.
С. Зайниддинов 9 турдан иборат бутун турнирни мағлубиятсиз ўтказиб, 2 дурангга эришди ва 7 ғалабани қўлга киритди.
Сурат манбаи: http://uzchess.uz/index.php?com=content&task=page&id=1737&lang=ru