Ўзбек шахматчиси Англиядаги турнир етакчисига айланди

Дата: 17:26, 11-04-2016.

Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – Ўзбек шахматчиси Жаҳонгир Воҳидов Англияда бўлиб ўтган стандарт шахмат бўйича халқаро турнир ғолибига айланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

”SehrliShahmat” шахмат клубидан хабар қилишларича, Самарқанд давлат университети талабаси 9 имкониятдан 7,5 очко йиғиб, 6 партияда ғалаба қилди ва уч марта дуранг ўйнади.

Стандарт шахмат бўйича Colin Crouch Celebration Chess Congress Masters халқаро турнири 2016 йилнинг 2-10 апрел кунлари англиянинг Хэрроу шаҳрида бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: