Ўзбек шахматчиси Дубнадаги турнирда “кумуш”ни қўлга киритди

Дата: 16:58, 20-05-2016.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон шахматчиси, ФИДЕ устаси Роман Голубев анъанавий “Волжская ладья 2016” блиц-турнирида иккинчи ўринни олди. Ушбу мусобақа Дубна (Москва вилояти, Россия) шаҳрида бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Sehrli Shahmat” шахмат клубидан маълум қилишларича, Р.Голубев кумуш медални 8,5 очко билан қўлга киритди. Турнир етакчиси россиялик Вадим Вдовин эса 9 очко йиғди.

Мусобақаларда жами 54 шахматчи иштирок этиб, улар швейцар тизимида 11 тур ўтказдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: