Ўзбек шахматчиси Малайзиядаги рапид-турнирда ғалаба қозонди

Дата: 10:53, 20-09-2016.

Тошкент. 20 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ФИДЕ устаси Ортиқ Нигматов Малайзияда ўсмирлар ўртасида ўтказилган Malaysia Day – Individual Rapid Chess Open 2016 (UNDER-18) рапид-турнирининг ғолиби бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида “Sehrli Shahmat” шахмат клуби маълум қилди.

Рапид-турнирда Хитой, Индонезия, Малайзия, Филиппин ва Ўзбекистондан бўлган 54 шахматчи қатнашиб, улар 6 турда швейцар тизимида беллашдилар.

Натижада беш иштирокчилар 5 очкдан жамғаришди, Ортиқ Нигматов қўшимча кўрсаткич бўйича ғалаба қилди.

Яна бир ўзбекистонлик ўсмир – Нодирбек Абдусатторов тўртинчи ўрини эгаллади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: