Ўзбек шахматчиси Москвада “кумуш”ни қўлга киритди

Дата: 15:45, 08-06-2016.

Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик шахматчи Роман Голубев Москвада бўлиб ўтган рапид мусобақасида иккинчи ўринни қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Sehrli Shahmat” клубидан хабар беришларича, турнир 3 июнда швейцар тизими бўйича 7 турда ўтказилган. Унда Россия, Украина ва Ўзбекистондан 28 шахматчи қатнашди.

8-рақамда дон сурган Роман 5,5 очко тўплади ва иккинчи ўринни эгаллади ҳамда рейтингда илгарилади.

Бундан бир ойларча олдин  Роман Голубев россиядаги “Volzhskay ladia – 2016” халқаро турнирининг совриндори бўлган эди. 18 майда хабар берилгани каби бу ерда Роман 11 турда 8,5 очко йиғишга муваффақ бўлган. Турнирда жами 50 ортиқ шахматчилар қатнашган эди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: