Ўзбек шахматчиси Москвадаги халқаро турнир ғолиби бўлди

Дата: 16:37, 02-08-2016.

Тошкент. 2 август. ЎзТАГ – Ўзбек шахматчиси ФИДЕ устаси Роман Голубев Москвадаги “Сокольники” шахмат клубида ўтказилган халқаро турнирнинг ғолиби бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Sehrli Shahmat” шахмат клуби маълумотларига кўра,7 тур якунлари бўйича Роман 6 очко жамғариб, 1-ўринни эгаллади.

Маълумот ўрнида, халқаро турнирда Россия, Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Афғонистон ва Тогодан бўлган 33 шахматчи қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: