Ўзбек шахматчиси Потидаги турнирда халқаро усталикнинг учинчи меъёрини бажарди

Дата: 18:09, 25-07-2017.

Тошкент. 25 июл. ЎзТАГ – Ўзбек шахматчиси Бобир Сатторов Потидаги (Грузия) Халқаро шахмат турнирида халқаро усталикнинг учинчи меъёрини бажарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Шахмат федерацияси маълумотига кўра, XII Poti International Chess Festival Open A мусобақаси жорий йилнинг14-22 июл кунлари бўлиб ўтди.

Турнирни 19-ўриндан бошлаган Бобир Сатторов (2383) финишда уч марта кетма-кет ғалаба қозонди ва 9 имкониятдан 6 очко жамғариб, 9-ўринни эгалади.

Шунингдек, ўзбек шахматчиси рейтинг бўйича 20 пункт тўплади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: