Ўзбек шахматчиси Туркиядаги турнирда қўшимча кўрсаткич бўйича ғолиб бўлди
Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – Ўзбек шахматчиси Жўрабек Ҳамрақулов стандарт шахмат бўйича Туркиядаги турнирда қўшимча кўрсаткичга кўра ғолиб бўлди. Ушбу мусобақа 2017 йил 4-9 апрел кунлари бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ordu Metropolitan Municipality 3rd International Chess Tournament Category A. мусобақаларида швейцар тизими бўйича 50 атрофида шахматчи қатнашди. Ўзбекистон Шахмат федерацияси маълумотига кўра, улар Озарбайжон, Исроил, Украина, Руминия, Грузия, Ўзбекистон, Польша, Қирғизистон, Миср, Туркия ва бошқа давлатларга мансуб бўлишган.
Натижада, 4 иштирокчи 6,5 очкодан тўплади. 16 рақамда қатнашган самарқандлик шахматчи Жўрабек Ҳамрақулов қўшимча кўрсаткич бўйича (2451) турнир биринчиси бўлди.