Ўзбек шифокорлар заҳарланишдан жабрланганларга ёрдам бериш учун Самарага учиб кетишди

Дата: 10:41, 19-08-2019.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ - Ўзбек шифокорлари заҳарланишдан жабрланганларга ёрдам бериш учун Самарага учиб кетишди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) бош консуллигининг берган маълумотига кўра, 17 август куни Самара вилоятига Тошкент шаҳридан бош токсиколог Рустам Акалаев ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги бош гематологи Ҳамид Казакбаевалар "Кошелев Посад" корхонасида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган, июль ойида "Номаълум моддалар билан заҳарланиш" ташхиси билан касалхонага ётқизилган 48 нафар Ўзбекистон фуқароларига ёрдам бериш учун учиб кетишди”, – дейилади Ташқи ишлар вазирлиги(ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, оғир аҳволда бўлган 4 нафар жабрланган (Оғабек Ортиқов, Исломбой Қўчқоров, Фарҳод Ҳайитов, Омонбой Рўзимов), 16 август куни Россиянинг ФВВ махсус кенгаши Москва шаҳридаги гематология миллий тиббиёт тадқиқот марказига даволашни давом эттириш учун кўчирилди. Уларни Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг элчихонаси ва ваколатхонаси ходимлари кутиб олишди.

"44 нафар Ўзбекистон фуқароси В.Д.Середавин номидаги Самара вилоят клиник шифохонасида ва 1-сонли Тольятти шаҳар клиник шифохонасига жойлаштирилди", - дея қайд этилади хабарда.

 

Сурат манбаи: 365info.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: