Ўзбек шифокорлари АҚШда сил бўйича стажировкадан ўтишмоқда
Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон тиббиёт мутахассислари АҚШда силга қарши кураш бўйича стажировкадан ўтишмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Республикаси Солиқни сақлаш вазирлиги мутатахассислари учун касбий стажировка Американ халқаро ҳамкорлик агентлигининг (USAID) молиявий ва ташкилий кўмагида амалга оширилмоқда.
USAID маълумотларига кўра, сентябрдаги етти кунлик ўқув дастурида сил бўйича 6 мутахассис, жумладан, Бухоро, Хоразм, Навоий ва Қашкадарё вилоятлари силга қарши муассасалари вакиллари бор.
Уларга Нью-Жерси (АҚШ) Ратгерс Университети қошидаги Халқаро сил институтида ушбу хасталикнинг олдини олиш, аниқлаш ва даволаш бўйича илғор тажрибани ўрганиш имконияти тақдим этилган. Ушбу марказ дунёда ўз соҳаси бўйича етакчидир.