Ўзбек шифокорлари “Гистология атласи” электрон дарслигини ишлаб чиқдилар

Дата: 21:15, 13-10-2015.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – Бир гуруҳ ўзбекистонлик шифокорлар “Гистология атласи” электрон дарслигини ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигидан маълум қилишларича, электрон дарслик талабалар томонидан “Гистология, эмбриология ва цитология” фанини мустақил ўрганиш учун мўлжалланган бўлиб, тиббиёт олий ўқув муассасаларида асосий дарслик сифатида тавсия этилади.

Электрон дасрлик материалларидан нафақат талабалар, балки магистратура талабалари ва илмий изланувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин.

Ушбу электрон дарслик атлас кўринишида яратилган бўлиб, унда назарий материал рангли тасвирлар ёрдамида изоҳланади. Электрон дарслик “Гистология, эмбриология ва цитология” фани бўйича 19 бўлимни ўз ичига олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: