Ўзбек шифокорлари мажбурий аттестациядан ўтказиладилар
Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Соғлиқни-сақлаш вазирлиги ташкилотларида ишлайдиган шифокорлар йилига бир марта эгаллаб турган лавозимларига мувофиликлари бўйича мажбурий аттестациядан ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Соғлиқни-сақлаш вазирлигидан хабар қилишларича, бу Вазирлар Маҳкамасининг 21 январдаги 14-қарорида кўзда тутилган. Ушбу хужжат билан ушбу аттестацияни ўтказиш тўғрисидаги низом тасдиқланган.
Шифокорлар аттестацияси беш йилда бир марта мажбурий ҳолда ўтказилади. Тегишли ихтисослик бўйича малакага эга бўлган врачлар аттестацияга тортилмайди. Аттестация комиссиялари Соғлиқни-сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилади.
Бакалавриатни, магистратурани, клиник ординатурани ва илк ихтисослик курсларини тамомлаганидан сўнг биринчи марта ишга қабул қилинган шифокорлар тегишли мутахассислик бўйича уч йил ишлаганидан сўнг уч ой муддатда аттестациядан ўтказилиши лозим бўлади.
Хужжатга мувофиқ, аттестациядан ўтказилмайдиган шифокорлар тоифаси белгиланган. Улар сирасига мутахассислиги бўйича камида 5 йил стажга эга бўлганлар, боласига қараш билан шуғулланаётган таътилдаги ҳомиладор аёллар, шунингдек, тегишли ихтисослик бўйича малакага эга бўлган врачлар кирганлар.